Қимматбаҳо металлар билан операцияларни амалга оширишнинг янги тартиби белгиланди

    Эндиликда жисмоний ва юридик шахслар ўлчовли олтин қуймаларни банк мобил иловаси орқали сотиб олиши ва қайта сотиши мумкин.

    Адлия вазирлиги давлат рўйхатидан ўтказган «Қимматбаҳо металлар билан операцияларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни (рўйхат рақами 3698, 2025 йил 3 ноябрь) бу ҳақда белгиланган.

    Қайд этилишича, банклар бундан буён ўлчовли олтин қуймаларни олди-сотди шартнома асосида Марказий банкдан сотиб олиши ва уларни сотиш бўйича мустақил нарх белгилаши мумкин.

    Энг муҳими, жисмоний ва юридик шахслар эндиликда олтин ёки кумушнинг жисмоний бўлмаган, граммда ҳисобланувчи рақамли кўринишини ҳам мобил илова орқали реал вақтда сотиб олишлари ёки сотишлари мумкин. Ушбу тартиб билан ўлчовли олтин қуймаларни онлайн, тез ва осон банк филиалга бормасдан олиш мумкин, нархлар Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг ҳар кунги фиксинги асосида шаффоф белгиланади.

    Бу ҳужжат билан инвестиция учун янги имкониятлар яратилди, эндиликда кичик сумма билан ҳам инвестиция киритиш мумкин. Бундан ташқари, барча операциялар банк тизимлари орқали идентификация ва аутентификация билан тасдиқланади. Нархлар банкларнинг расмий сайти, мобил иловаси ва ижтимоий саҳифаларида доимий янгиланиб боради.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates