2026 йилда солиқ сиёсатида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026–2028 йилларга мўлжалланган бюджетнома лойиҳасини эълон қилди. Унга кўра, келгуси йилда солиқ тизимида бир қатор янгиликлар жорий этилиши, айрим акцизлар оширилиши ва тадбиркорлар учун енгилликлар берилиши белгиланмоқда.

    Асосий солиқ ставкалари ўзгармайди

    Асосий солиқ ставкалари ўзгармайди. 2026 йилда қуйидаги асосий ставкалар ўзгаришсиз қолади:

    • фойда солиғи 15 фоиз,
    • қўшимча қиймат солиғи 12 фоиз,
    • жисмоний шахслар даромад солиғи 12 фоиз,
    • ижтимоий солиқ 12 фоиз,
    • бюджет ташкилотлари учун 25 фоизни ташкил этади.

    Айланма солиқ эса 4 фоизни, юридик шахслар мол-мулк солиғи 1,5 фоизни ташкил этади. Қишлоқ хўжалиги ерлари учун ставка — ернинг меъёрий қийматига нисбатан 0,95 фоизни ташкил этади.

    Акциз солиғи

    Алкоголь, тамаки, шакарли ичимликлар ва чипсларга янги тартиб жорий этилади. 2026 йилда ЖСТ талабларига мувофиқ алкогол маҳсулотлари бўйича акцизлар босқичма-босқич тенглаштирилади.

    1 февралдан маҳаллий — литрига 48 000 сўм (ҳозир 44 000), импорт — 60 000 сўм (ҳозир 76 000)ни ташкил этади. Шунингдек, келаси йилнинг 1 июлдан маҳаллий ва импорт учун ягона ставка — 48 000 сўм, вино ва пиво учун ҳам янги ставкалар белгиланган.

    Тамаки товарларига акцизлар 7 фоизга оширилади ва ягона тартибга келтирилади. Яъни:

    • 1000 дона сигарет – 365 000 сўм,
    • 1 дона сигарет – 21 500 сўм,
    • чилим тамакиси — 642 000 сўм/кг,
    • вейп суюқлиги — 2140 сўм/мл этиб белгиланади.

    Ичимлик таркибидаги қанд миқдорига қараб солиқ ставкалари фарқланади.

    Ўзбекистонда биринчи марта, картошка чипсларига — 15 000 сўм/кг. акциз солиғи жорий этилади. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига асосланади.

    Кичик бизнес учун енгилликлар

    2026 йилдан кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор янгиликлар амалга киритилади.

    Айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилганлар учун 1 фоиз айланма солиғи белгиланади (ҳозир 4 фоиз). ҚҚС ва фойда солиғига ўтаётган корхоналарга имтиёзлар, 1 йилга фойда солиғидан озод этиш, 6 ой давомида бухгалтерия хизматлари харажатларини ЕМИҲнинг 3,5 бараваригача чегирма берилди.

    2026 йил 1 январдан, мол-мулк, ер, даромад, ижтимоий, айланма солиғи ва ҚҚС ҳисоботини солиқ органлари ўзи шакллантиради. Бир нечта ҳисобот топширилмаса, битта умумий жазо қўлланади.

    Экспорт бўйича ҚҚС қайтариш тартиби енгиллашади. Солиқ қарзи дебиторлар ҳисобидан ундирилиши мумкин бўлади.

    Иссиқхона хўжаликлари — даромаднинг 60 фоизи иссиқхона фаолиятидан бўлса, 1 фоизи ижтимоий солиқ.

    Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишда — 0 фоиз ҚҚС.

    Гипс қазиб олувчи корхоналар учун — 50 фоиз ставкали солиқ жорий этилди.

    Шунингдек, маҳаллий кенгашларга ер солиғи ва сув солиқлари бўйича коэффициентларни ўзгартириш ҳуқуқи берилади.

    2026 йил солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар аҳоли истеъмоли ва тадбиркорлик муҳитига сезиларли таъсир кўрсатиши кутилмоқда. Акцизларнинг ошиши соғлом турмуш тарзини рағбатлантиришга қаратилган бўлса, кичик бизнес учун енгилликлар уларнинг бозордаги рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates