Қирғизистон парламенти Жалолобод шаҳри номини ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

    Парламент Жалолобод шаҳри номини Манасга ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақдаги қарор бугун Жогорку Кенеш йиғилишида қабул қилинди.

    Депутатлар қонун лойиҳасини бирданига учта ўқишда қабул қилишди.

    Ҳужжатни Давлат хизмати ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ишлари давлат агентлиги директори Худойберген Базарбаев тақдим этди.

    Депутат Миргул Темирбоева Жалолобод номини Манас деб ўзгартиргандан сўнг, Манасга ҳайкал ўрнатиш зарурлигини таъкидлади. “Ҳозирда барча ёдгорликлар Манасни от устидаги жангчи сифатида ифодалайди. Ёшларда нотўғри тасаввур пайдо бўлиши мумкин. Манаснинг отда эмас, тахтда адолатли ҳукмдор сифатида янги образини яратишимиз керак”, дея қўшимча қилди у.

    Қонун лойиҳасига кўра, номни ўзгартириш харажатлари тахминан 15 миллион сомни ташкил қилади.

    Жалолобод аҳолиси 186,4 минг кишидан ошади, Бош режа 2023 йилда ўзгартиришлар билан тасдиқланган.

    Барча харажатлар маҳаллий бюджет ҳисобидан қопланади. Қонуннинг қабул қилиниши республика бюджетидан қўшимча харажатларни талаб қилмайди.

    Ташаббус муаллифларининг фикрича, номни ўзгартириш салбий ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, экологик ёки коррупцион оқибатларга олиб келмайди.

    Аввалроқ Жогорку Кенешнинг Конституциявий қонунчилик, давлат тузилиши, суд-ҳуқуқ масалалари ва регламенти қўмитаси Жалолобод шаҳри номини ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини бирданига учта ўқишда маъқуллаган эди. 81 депутат ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берди. Жами 86 нафар депутат рўйхатга олинган, деб хабар берди 24.kg.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates