Ўзгартиришлар, жумладан, Жогорку Кенеш аъзолари, Вазирлар Маҳкамаси раиси, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, Конституциявий, Олий, маҳаллий судлар судьялари, прокурорлар, терговчилардан қирғиз тилини билишни талаб қилади. Норма Миллий банк ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва миллий хавфсизлик органлари ходимларига ҳам тааллуқлидир.
Адвокат ва нотариуслар ҳам қирғиз тилини етарли даражада билмаса, лицензия ололмайди.
Бундан ташқари, ташаббускорлар томонидан “Телевидение ва радиоэшиттиришлар тўғрисида”ги қонунга давлат тилидаги эшиттиришларнинг умумий ҳажми камида 60 фоизни ташкил этиши белгилаб қўйилган ўзгартишлар киритилмоқда.
Қонун лойиҳалари билан “Ташқи миграция тўғрисида”ги қонунга ҳам ўзгартишлар киритилмоқда. Шундай қилиб, яшаш учун рухсатнома беришни рад этиш учун давлат тилини мамлакатда доимий яшаш учун зарур бўлган даражада билмаслик асос бўлиши мумкин. Чет эл фуқароси ҳам қирғиз тилини билмаса, муҳожир мақомини ололмайди.
Давлат тилида тайёрланган реклама матни тил тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига ва имло қоидаларига мувофиқлиги юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи билан келишилган бўлиши керак.
Тил қонунчилиги талабларини бузиш ёки бажармаслик огоҳлантириш ёки жисмоний шахсларга 5 минг сўм, юридик шахсларга эса 17 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ушбу қоида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда жисмоний шахсларнинг тил билиш даражасига нисбатан белгиланган талабларга тааллуқли эмас.
Ҳуқуқбузарликлар давлат тили ва тил сиёсати миллий комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, шунга асосан у жарима солиш ваколатига эга, деб хабар беради 24.kg.









