Қирғизистонда фолбинлар ва экстрасенсларни реклама қилишни тақиқловчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

    Қирғизистон Олий Кенгашининг Ижтимоий сиёсат бўйича қўмитаси “Реклама тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

    Унга кўра, республикада фолбинлар ва экстрасенсларни реклама қилиш тақиқланади.

    Агентлик маълумотларига кўра, ҳужжат 25 нафар парламент аъзоси ташаббуси билан илгари сурилган. Қонун лойиҳаси ташаббускори депутат Марлен Маматалиевнинг таъкидлашича, ҳаётда оғир аҳволга тушиб қолган фуқаролар кўпинча экстрасенс ва сеҳргарларга мурожаат қилишади, улар ўзларининг ғайритабиий қобилиятлари ёрдамида муаммолардан халос бўлишларини кафолатлайди. Қонун лойиҳаси фуқаролар онгини манипуляция қилишни тўхтатиш учун ишлаб чиқилган.

    Марлен Маматалиев 2023 йил ноябрь ойида қонун лойиҳаси ташаббуси билан чиққан.

    Қонун лойиҳаси кучга киришидан олдин уч ўқишда маъқулланиши керак. Шундан сўнг имзолаш учун президентга юборилади.

    Қонун президент томонидан имзоланганидан кейин кучга киради, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates