Қирғизистонда TikTok блокланади

    Мамлакатдаги барча интернет-провайдерлар Алоқа соҳасини тартибга солиш ва назорат қилиш хизматидан мамлакатда TikTok ахборот хизматидан фойдаланишни чеклашни ва 18 апрелгача ёзма жавоб юборишни сўраган хат олди.

    Вазирлик бу чоралар Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг хати асосида кўрилганини маълум қилди.

    “Қарорга TikTok томонидан “Болалар саломатлиги, уларнинг жисмоний, интеллектуал, руҳий, маънавий ва ахлоқий ривожланишига зарар етказилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қонунга риоя этмагани асос бўлди. Қарорда болалар саломатлиги ва ривожланишига зарар етказувчи ахборотлар белгилаб олинди”, деб хабар берди Рақамли ривожланиш вазирлиги.

    Расмийлар 2023 йил август ойида TikTokни блокировка қилишга уринган. Кейин Маданият вазирлиги томонидан тегишли сўров билан хат юборилди, унда “болалар учун салбий контент ва катталар учун ёлғон хабарлар тарқалиши” ҳақида шикоятлар эълон қилинди. Кейинроқ тегишли хизмат раҳбари ҳозирча ҳеч қандай блокировка бўлмаслигига ишонтирганди, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates