Қирғизистонда Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлининг энг узун туннель қурилиши бошланди

    Транспорт 29 апрел 2025 1089

    Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти Сузак туманида “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон“ темир йўлини қуриш лойиҳаси доирасида муҳим объектлар қурилишини тантанали бошлаш маросими бўлиб ўтди.

    Транспорт вазирлигининг хабар беришича, маросимда, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ вакилларидан иборат мамлакатимиз делегацияси иштирок этди.

    “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон“ темир йўл қурилиши доирасида 10 км.дан узун бўлган 3 та туннель, жумладан:

    1-сон Норин (Джаман-Даван) туннели узунлиги – 12,5 км;

    Қўштўба (Казарман) туннели узунлиги – 13,2 км;

    Фарғона тоғ туннели узунлиги – 12,2 км қурилиши режалаштирилган.

    Эслатиб ўтамиз, “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон“ темир йўли қурилишига “старт“ бериш маросимини 2024 йил 27 декабрь куни Жалолобод шаҳрида бўлиб ўтган эди. Мазкур темир йўл лойиҳасининг умумий узунлиги – 532,53 км.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates