Қиймати 672,9 миллион АҚШ долларлик мева-сабзавотлар экспорт қилинган

    2023 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 1,1 миллион тонна мева-сабзавот экспортини амалга оширган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

    Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 баробарга ёки 153,8 минг тоннага кўпайган.

    Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (41,8 фоиз), Покистон (14,6 фоиз), Қозоғистон (12,0 фоиз) ҳамда Қирғиз Республиакаси (9,1 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.

    2023 йилнинг январь-июль ойларида хорижга қиймати 672,9 миллион АҚШ долларлик мева-сабзавот экспорт қилинди. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 22,4 фоизга кўпайди ва жами экспортдаги улуши 4,5 фоизни ташкил этди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates