Қизилтепа тумани ҳокими ўринбосарининг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилди

    Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссияси ташаббуси билан ижтимоий тармоқларда «Open Budget» учун айрим соҳа вакилларининг овоз йиғиш ишларига жалб этилганлик ҳолатлари атрофлича ўрганилди.

    Ўрганиш натижалари бўйича Қизилтепа тумани ҳокимининг ёшлар ва ижтимоий ривожлантириш, маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари томонидан «Open Budget» дастури доирасида ташкилот раҳбарларининг хизмат вазифаларига кирмайдиган ташаббусли бюджет лойиҳасига овоз йиғишга тарғиб қилганлиги ва мажбуран жалб этилганлиги аниқланган.

    Бош прокуратура ҳамда Давлат меҳнат инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган ўрганишда ҳоким ўринбосарининг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланган. Ўрганиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда мансабдор шахсга нисбатан МЖтКнинг 51-моддаси 1-қисми билан жарима жазоси тайинланди.

    Миллий комиссия барча масъулларни, шунингдек, иш берувчиларни, ҳудуд раҳбарларини ходимларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлашга чақиради.

    Шу ўринда Конституциямизга мувофиқ ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун адолатли ҳақ олиш ҳуқуқига эгалиги, шунингдек, мамлакатимизда мажбурий меҳнат тақиқланганлиги ҳамда миллий қонунчилигимизда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланганлиги ҳақида эслатиб ўтамиз.

    Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича комиссия.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates