Қизлар орасидаги эрта туғруқ 11 йиллик таълим тизимига ўтилгач,34 фоизга камайди

    Таълим 29 июл 2020 4654

    Ўсмир ҳомиладорлиги бу ҳар қандай мамлакат учун бирдай таъсир қилувчи глобал муаммо саналади.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ривожланаётган мамлакатларда 15 ёшгача бўлган ўспирин қизларда камида 777 000 туғруқ ҳолати қайд этилган. Ўсмирларнинг ҳомиладорлиги қашшоқлик, таълимнинг паст бўлган чекланган аҳоли гуруҳларида кўпроқ учрайди. ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, сўнгги 20 йил ичида ўсмирларнинг туғруқ даражаси дунё бўйича 11,6 фоизга пасайган.

    Шу билан бирга, ушбу кўрсаткич бўйича ҳудудлар ўртасида катта фарқлар мавжуд. Масалан, ўсмирлар ўртасида туғилиш даражаси Шарқий Осиёда 7,1, Марказий Африкада эса 129,55 га етади. АҚШ, Россия, Африка давлатлари, Осиё ва Европанинг айрим давлатларида 15-17 ёшдаги қизлар ўртасида эрта туғруқ ҳолатлари ўртача ҳар 10 000 нафар қиздан 50-100 тасида учрайди.

    Ўзбекистонда вояга етмаган қизлар ўртасидаги эрта туғруқ ҳолатлари таҳлил қилинганда, 2017 йилдан бошлаб 11 йиллик умумтаълим тизимига ўтилиши билан эрта туғруқ ҳолатларининг сони пасайиши кузатилган. Мисол учун 2016-2017 йиллар давомида 15-17 ёшдаги қизлар ўртасида жами 429 туғруқ ҳолати қайд этилган бўлса, 2018-2019 йиллар давомида ушбу кўрсаткич 34 фоизга камайиб, 284 тани ташкил қилган.

    Эрта туғруқ ҳолатлари содир этилиши кўрсаткичининг камайиши ҳолатини умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган қизлар сони нисбатига таққослаганда ҳам кўриш мумкин:

    2017 йилда Халқ таълими тизимида таҳсил олаётган ҳар 12995 нафар қизга 1 та туғруқ (умумий қизлар сонига нисбатан 0,0076%);

    2018 йилда тизимда таҳсил олаётган ҳар 15169 нафар қизга 1 та туғруқ (умумий қизлар сонига нисбатан 0,0066%);

    2019 йилда тизимда таҳсил олаётган ҳар 23666 нафар қизга 1 та туғруқ тўғри келган (умумий қизлар сонига нисбатан 0,0042%).

    11 йиллик таълим тизимининг қайтгани мазкур муаммонинг мамлакатимиз миқёсидаги асосий ечими сифатида баҳолаш мумкин, сабаби мактабни тарк этган ўқувчи коллеж ёки лицейга борганда ўзининг ахлоқини бемалол, ижтимоий назоратсиз трансформация қилиши (ўзгартириши), ўсмир муайян субмаданиятга осонгина имитация (тақлид) қилиши мумкин бўлган ва бу жараёнда уни янги ижтимоий гуруҳ шундайлигича қабул қилган.

    Бугунги кунда халқ таълими тизимида манфаатдор вазирлик ва ташкилотлар билан биргаликда вояга етмаганлар орасида эрта туғруқ ҳолатларини олдини олиш мақсадида «Мустаҳкам оила», «Аҳил оила», «Ҳаётга қўшил», «Ижобий фикрлашни ўқитиш» каби тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates