Қоҳирада Ўзбекистон-Миср бизнес-форуми бўлиб ўтди

    Бизнес 20 феврал 2023 1204

    Қоҳира шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Миср Араб Республикасига расмий ташрифи арафасида Ўзбекистон-Миср бизнес-форуми бўлиб ўтди.

    Унда тегишли вазирлик, идора ва тармоқ бирлашмалари раҳбарлари ҳамда икки мамлакат ишбилармон доираларининг 200 га яқин вакиллари иштирок этди.

    Тадбирда сўзга чиққанлар иқтисодиётларнинг устувор тармоқларида икки томонлама сармоявий, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлигини таъкидладилар.

    Форум доирасида вазирлик, идора ва тармоқ бирлашмалари раҳбарларининг икки мамлакат иқтисодиётларининг устувор йўналишларидаги истиқболли лойиҳалар тақдимотлари ўтказилди.

    Шу тариқа, иштирокчилар Ўзбекистонда инвестициявий ва ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш учун муайян соҳаларда яратилган шарт-шароитлар билан ҳар томонлама танишиш, ҳамкорликнинг умумий манфаатлари ва истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда келгусида биргаликда рўёбга чиқариш мақсадида аниқ лойиҳавий таклифларни кўриб чиқиш имконига эга бўлдилар.

    Аниқ йўналиш ва лойиҳалар бўйича ҳамкорликнинг амалий жиҳатларини муҳокама этиш мақсадида G2B ва B2B учрашувлари ҳам ўтказилди.

    Бизнес-форум якунлари бўйича кимё, энергетика, тоғ-кон саноати, тўқимачилик, чарм-пойабзал ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, саноат зоналарини ривожлантириш, инфратузилмани ривожлантириш, қурилиш ва фармацевтика каби соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates