ЙҲХХ aхборот хизмати бошлиғи Зойир Йўлдошовнинг маълум қилишича, “Road 24” ва ЙҲХХ ўртасидаги йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар тўғрисида маълумот алмашинуви батамом тўхтатилган.
Шунингдек, эндиликда ҳайдовчилардан “Safe Road YHXX” иловасини юклаб олиш орқали шахсий автомобили ҳақидаги маълумотларни билиб боришлари мумкинлиги ҳам эслатиб ўтилган.
Ҳурматли ҳайдовчилар, “Road 24” мобил иловаси билан ҳамкорлик якунига етганлиги боис, қўл телефонингиздаги “Ap Store” ёки “Play market” орқали ДЙҲХХнинг 2Safe Road YHXX” иловасини юклаб, рўйхатдан ўтиб олишингиз мумкинлигини маълум қиламиз, — дейилади хабарда.