Пойтахт ИИББ ЙҲХБ матбуот котиби Қаҳрамон Худойбергановнинг маълум қилишича, БМW С1000 РР спорт мототцикл ҳайдовчиси маъмурий жавобгарликка тортилганини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, БМW С1000 РР спорт мототцикли ҳайдовчиси соатига 310 км тезликда ҳаракатланиб, бу ҳақда ижтимоий тармоқларда видео жойлаштирган. Ҳуқуқбузарнинг айтишича, видео ўтган йилнинг август ойида ёзиб олинган. У ёшлар ва бошқалар ундан ўрнак олишларини хоҳламаслигини айтди.
Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128−3-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 км/соатдан ортиқ ошириб юбориши БҲМнинг 9 баравари ёки 3,37 млн сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади).