Қоидаларни менсимай ҳаракатланган автобус ҳайдовчисига чора кўрилди

    Шу йилнинг 8 июль куни йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб ҳаракатланган 67 ва 18 сонли автобусларнинг ҳайдовчилари ишдан олинди.

    Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича ушбу ҳолат "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ бошқарув раиси, Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи ва масъул ходимлар иштирокида танқидий муҳокама қилинди.

    Йўловчилар ҳаётини хавф остига қўйган, ўз хизмат вазифасини суистеъмол қилиб, қўпол қоидабузарликни амалга оширгани учун ушбу автобус ҳайдовчилари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

    Маълумот ўрнида айтиш керакки, қўпол қоидабузарлик содир этгани учун меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳайдовчиларнинг электрон базаси, яъни, "Қора рўйхат"и жорий этилган бўлиб, унга кўра ушбу ҳайдовчилар автобус саройи филиалларига қайта ишга олинмасликлари қатъий белгиланган.

    Ҳозирда ушбу рўйхатга киритилган ҳайдовчилар сони 197 нафарни ташкил этади. 18-сонли автобус ҳайдовчиси ҳам содир этган қоидабузарлиги учун ушбу рўйхатга киритилди.

    Ушбу ҳолатдан барчангиз хулоса чиқаришингизни ва йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates