Барча ота-оналардан вояга етмаган, ҳали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фарзандларига автомобиль бошқаришга рухсат бермасликлари сўралмоқда.
Маълумотларга кўра, айни дамда Экология вазирлиги Ситуацион маркази томонидан республика миқёсида жами 250 та онлайн кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, туну кун назорат қилинади.
Ижтимоий тармоқларда БМW С1000 РР спорт мототцикли ҳайдовчиси соатига 310 км тезликда ҳаракатлангани бўйича хабарлар тарқалиб жамоатчиликнинг муҳокамаларига сабаб бўлди.
Маълумотларга кўра, ушбу ҳолат Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани 26 умумтаълим мактаби қаршисида содир бўлган.
Ижтимоий тармоқларда Жаҳонгир Отажонов ўзининг “Zeekr X” автомобилида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб ҳаракатлангани бўйича хабарлар тарқалиб жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Париж-2024 Олимпия ўйинлари чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, шаҳар кўчаларида “Tahoe” автомашинасида соатига 110 км тезликда ҳаракатлангани бўйича хабарлар тарқалганди.
Ижтимоий тармоқларда 3 та “Камаз” русумли юк машинаси ҳайдовчилари ва "Spark" русумли автомашина ҳайдовчилари йўл ҳаракати қоидаларини бузиб светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди.
Ижтимоий тармоқларда "2-автобус саройи" филиали тасарруфидаги 96-сонли автобус ҳайдовчиси йўналиш давомида телефондан фойдаланганлиги акс этган хабарлар тарқалди.
82 маротаба тезликни оширишган қоидабузардан қарийб 35 миллион сўм миқдорда жарима ундирилди.
Яқинда "King Long" русумли автобуснинг йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб хавфли ҳолатни келтириб чиқаргани акс этган видео хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.