Қўнғирот сода заводи: Танлов савдоси (тендер)да иштирок этиш учун таклифнома

    Бизнес 6 июл 2021 4819

    «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ қўшма корхонасида кальцинацияланган сода ишлаб чиқаришни йилига 250 минг тоннага кенгайтириш.

    Сана: 2021 йил 6 июль.

    Таклифлар (оферта) топширишнинг охирги муддати: 2021 йил 20 август 18:00 (Тошкент вақти билан). Оммавий ахборот воситаларида эълон чоп этилган кундан бошлаб 45 календарь кун ичида.

    Лойиҳа номи: «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ қўшма корхонасида кальцинацияланган сода ишлаб чиқаришни йилига 250 минг тоннага кенгайтириш».

    Буюртмачининг бошланғич нархи: 190 000 000 (бир юз тўқсон миллион) АҚШ доллари.

    Қурилиш муддати: 30 ой.

    Контракт шакли: Тайёр ҳолда (ЕРС+F).

    Молиялаштириш: Хорижий инвесторнинг инвестициялари ва молия институтлари кредитлари, шунингдек, пудратчи томонидан жалб қилинган кредит ресурслари ҳисобига амалга оширилади.

    Буюртмачи: «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚК.

    Тендер ташкилотчиси: «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚК.

    Иштирокчига қўйиладиган талаблар: Талабгор сифатида қатнашувчи корхона ва ташкилотлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: юқори рискли ва потенциал хавфли ишлаб чиқариш объектларини қуриш учун лицензияга эга бўлиши, тендер савдолари қийматининг камида 20 фоизи миқдорида айланма маблағ ёки бу маблағларни таъминлаш учун банк кафолати, иш (хизматлар)ни бажариш учун зарур ишлаб чиқариш базаси, меҳнат ресурслари ва мутахассислари, танловдагига ўхшаш объектлардаги иш тажрибасига, шартнома имзолаш учун фуқаролик ҳуқуқий имконият ва ваколатларга эга бўлиши шарт.

    Қўшимча маълумот ва тендер ҳужжатларини олиш учун иштирокчилар мурожаат қилишлари керак: Диққат: Шерзод Юлдашев. Инвестиция масалалари бўйича бош директор ўринбосари. «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚК. 230614, Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон, Қўнғирот тумани, Елабад шаҳарчаси.Телефонлар: (+998 99) 212-55-79, (+998 94) 900-66-56. E-mail: sh.yuldashev@kungradsoda.uz.

    Тендер ҳужжатлари тўпламининг қиймати: Тўловсиз (текин).

    Таклифлар (оферта) тендер ташкилотчиси томонидан қабул қилинади: Юқорида кўрсатиб ўтилган манзил бўйича 2021 йил 20 август 18:00 дан (Тошкент вақти билан) кечикмаган муддатда.

    (Реклама ўрнида)

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates