“Қўнғирот-Тошкент” йўналишидаги йўловчи поезди 44 ёшли фуқарони босиб кетди

    Ҳолат юзасидан расмий баёнот берилди.

    Ижтимоий тармоқларда “Поезд темирйўл рельсида одамни босиб кетди” номли хабарлар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Оролбўйи транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва улар томонидан расмий баёнот берилди.

    Аниқланишича, жорий йилнинг 24 март куни соат 16:00ларда 053-сонли “Қўнғирот-Тошкент” йўналишидаги йўловчи поезди “Элликқала-Тўрткўл” бекатлари оралиғи 552-км. 5-тўсиғида ҳаракатланиб ўтаётган вақтида 44 ёшли фуқаро Х.Ш.нинг эҳтиётсизлиги натижасида поезд йўлига чиқиб қолган ва натижада поезд босиб кетганлиги аниқланган. Айрим манбаларда келтирилишича, поезд фуқаронинг бошини узиб юборган.

    Олган тан жароҳатлари натижасида фуқаро Х.Ш. воқеа жойида вафот этган.

    Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан Оролбўйи транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб борилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates