Қонунчилик палатасида Ёшлар масалалари бўйича комиссия тузилди.
Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, мажлисда мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг иштирокини кенгайтириш, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, замонавий дунёқараш, билим ва кўникмага эга ёшларнинг билимларини ва демократик кўникмаларини ривожлантириш мақсадида Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссиясини тузиш бўйича қарор қабул қилинди.
Мазкур Комиссияга Шаҳноза Жолдасова раис этиб тасдиқланди.