Қўқон ҳолвалари Ўмонга экспорт қилинмоқда

    Қўқон шаҳрида пиширилган ҳолваларнинг Ўмонга экспорти йўлга қўйилди.

    Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Қўқон шаҳридаги "Аввали" ҳолва ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Абдулатиф Холматов ва Ўмоннинг "East coast Jewells LLC" компанияси раҳбари Ясер аль-Набҳани ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди.

    Учрашувда Ўзбекистонда тайёрланган ҳолваларни Ўмон бозорига экспорт қилиш истиқболлари муҳокама қилинди. Эътиборлиси, Ўмон томони ўзбек ҳолваларини сотиш олишга катта қизиқиш билдирди.

    Музокаралар натижаси ўлароқ, Қўқон ҳолвапазлари томонидан тайёрланган ширинликларнинг биринчи партияси Ўмонга етказиб берилди. Жумладан, 30 март куни салкам 150 кг. ҳолва Маскатга келтирилди ва шаҳардаги ширинликлар сотишга ихтисослашган савдо тармоқларига тарқатилди.

    "Таъми ва қадоқларнинг дид билан безатилгани нуқтаи назаридан ушбу маҳсулотлар юқори сифат даражасига эга. Биз ўзбек ҳолваси тез орада Ўмонда харидоргир маҳсулотлар қаторидан ўзининг муносиб ўрнини эгаллашига ишонамиз", деди Ясер аль-Набҳани.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates