Қорақалпоғистонда “Янги Ўзбекистон” газетаси кунлари бўлиб ўтмоқда

    Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларида “Янги Ўзбекистон” ва Қорақалпоғистондаги республика газеталарининг ходимлари тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бормоқда.

    Шу кунга қадар Нукус шаҳри, Амударё, Беруний, Бўзатов, Кегейли, Қораўзак туманларида фаоллари билан учрашиб, газеталарнинг тарғибот ишлари олиб борилди.

    “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва уларнинг ёрқин самараси, халқимиз қувончи, дарду ташвишларини кўп сонли ўқувчиларга етказиши туфайли ўтган қисқа давр мобайнида катта аудиторияни қамраб олгани, таҳлилий-танқидий мазмундаги мақолалар билан бугунги ислоҳотлар натижадорлигига муносиб ҳисса қўшиб келаётгани алоҳида тилга олинди.

    Таҳририят фаолияти, жумладан, газеталарнинг янги қиёфаси, медиаконвергенция жараёнлари, журналистларнинг ихтисослашуви ва кўп қирралилик қобилияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

    “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти бугун нафақат газета чоп этади, балки интернетда, ижтимоий тармоқларда ҳам жуда фаол. Замонавий, катта имкониятларга эга технологиялар ёрдамида фаолият юритмоқда. Жумладан, www.yuz.uz веб-сайти, yuz_official телеграм канали, инстаграм, ютуб, фейсбук каби платформаларда ҳам ўз ўқувчиларига эга. Бу платформаларда тезкор ахборотлар, таҳлилий материаллар, видеоинтервьюлар, суҳбатлар бериб борилади ва уларни ҳар куни юз минглаб ўқувчилар кузатиб боради. Шунингдек, таҳририят ходимлари бир вақтнинг ўзида интернет телевидение йўналишида ҳам иш олиб бормоқда. Улар долзарб мавзуларда таҳлилий суҳбатлар уюштириб, интернет орқали ўқувчилар эътиборига тушаётгани ҳам бор гап.

    Таҳририятнинг алоҳида бир хусусияти мамлакатимиздаги энг кекса нашр – “Правда Востока” ва энг ёш нашр – “Янги Ўзбекистон” газеталари бирлигида ҳам кўзга ташланади. Бу янги Ўзбекистонда тарихга ҳурмат руҳи қадрланаётгани ва янгиланаётган жамиятимизнинг улуғвор қиёфасини яратишда илғор тажрибалар уйғунлашаётганидан далолат беради.

    Бугун Қўнғирот тумани фаоллари билан ўтказилган учрашув чоғида “Янги Ўзбекистон” газетаси тўғрисида маълумотлар берилиб, Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ушбу газетада мунтазам равишда ёритиб келинаётганлиги бўйича маълумотлар берилди.

    Учрашувда иштирокчиларнинг таклиф ва саволлари эшитилиб, уларга аниқ мисоллар билан жавоб берилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates