Қўшработда газ портлаши ортидан туман газ мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди

    Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида газ портлаши оқибатида бир оиланинг 4 аъзоси вафот этди.

    Ҳодиса бугун соат 6:30лар атрофида туман марказидаги Мустақиллик маҳалласида, икки қаватли уйнинг 2-қаватидаги хонадонлардан бирида содир бўлган.

    Дастлабки тахминларга кўра, портлашга хонадонда газ тўпланиб қолиши ва хонадон эгаси буни билмаган ҳолда чироқни ёқиши сабаб бўлган.

    Портлаш оқибатида Р.С., М.С. ҳамда уларнинг фарзандлари Ф.Х. ва Д.Х. воқеа жойида вафот этган.

    Бош прокуратура матбуот котибининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан туман газ таъминоти бўлими мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 207 (Мансабга совуққонлик билан қараш) ва 259 (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
    Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Марҳумларнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдирамиз.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates