Сирдарёда 13 ёшли бола қариндошини ўлдирди. Марҳум руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турган

    Ижтимоий тармоқда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида 13 ёшли мактаб ўқувчиси қариндошини ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалди.

    Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.

    Қайд этилишича, 18 октябрь куни Боёвут туманида яшаган 23 ёшли Ф.Ж. исмли эркакнинг мурдаси Гулистон шаҳар “Навбаҳор” маҳалласи ҳудудидаги каналнинг ташландиқ жойидан топилган.

    Аниқланишича, вояга етмаган Ш.А. (ўғил бола) ўша куни “Дўстлик” ва “К-3” канали оралиғидаги ташландиқ жойдан ўтиб кетаётган вақтида узоқ қариндоши Ф.Ж. уни чақириб, қўлидаги пичоқ билан уни ўлдиришини сўраган. Ш.А. буни рад қилганидан сўнг, Ф.Ж. вояга етмаган Ш.А.ни қўрқитгани боис, вояга етмаган Ш.А. Ф.Ж.ни пичоқ билан қасддан ўлдирган.

    Маълумот ўрнида, марҳум Ф.Э. руҳий касалликлар диспансерида “параноид шизофрения эпизодик кечиши” ташхиси билан рўйхатда турган.

    Мазкур ҳолат юзасидан 18 октябрь куни Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “в” билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates