МИБ ходимига қаршилик кўрсатган шахс 2 йилга озодликдан маҳрум қилинди

    Қаршилик кўрсатган қарздор ходимнинг бошига темир жисмни санчиб олган.

    Воқеа тафсилотларини Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

    Айтилишича, Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг ижро варақасига асосан М.Ўрозовдан “Financial boon” МЧЖ фойдасига 1 млн 715 минг сўм қарздорлик ундирилиши белгиланган.

    Мазкур иш ижросини таъминлаш мақсадида Бюронинг Косон туман бўлими давлат ижрочилари шу йилнинг 14 июнь куни қарздорнинг яшаш хонадонига боради. Ундан қарздорликни тўлаб бериши, акс ҳолда, мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиши тушунтирилади.

    Шу пайтда қарздор М.Уразов ходимларни турли сўзлар билан ҳақорат қила бошлайди. Шунингдек, ходимларга қаршилик кўрсатиб, темир жисмни давлат ижрочиси Ж.Мажидов бошига санчиб олади.

    Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, судга юборилган. Жиноят ишлари бўйича Косон тумани судининг ҳукмига кўра, М.Уразов айбли деб топилиб, унга нисбатан 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates