Хотини қиз туғса ахлатга ташлашини айтган тик-токерга жиноят иши қўзғатилди

    Қашқадарёнинг Нишон туманида яшовчи тиктокер Сардор Сафарбоевга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

    Ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг қадр-қимматини беодоблик билан таҳқирлаган тик-токернинг видеоси тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

    Видеода у қиз фарзанд кўрмаслигини, агар хотини қиз фарзанд туғса, чиқиндига ташлаб юборишини маълум қилган.

    Натижада кенг жамоатчилик унинг видеоси ҳақида салбий фикрларни билдириб, кўплаб норозиликка сабаб бўлди.

    Шундан сўнг, тик-токер халқдан узр сўраб, видео мурожаат қилди.

    «Илтимос сизлардан тиз чўкиб, кечирим сўрайман. Аллоҳ учун кечиринглар, мендек бандани»,- дейди тик-токер.

    Ҳолат юзасидан тик-токерга нисбатан Нишон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан ЖКнинг 140 моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзгатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates