Аграр университети ҳудудида содир бўлган ёнғин ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети ҳудудида содир бўлган ёнғин ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

    Бу ҳақда Тошкент вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

    Таъкидланишича, Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети ҳудудида содир бўлган ёнғин ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, 30 сентябрь куни соат 20:10 да Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлган.

    Ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:17 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 21:36 да қуршаб олинган ва соат 22:10 да батамом ўчирилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates