Қовундан қўрқасизми?

    Қовун таркибида C витамини кўпроқ. Юз грамм қовун таркибида тахминан 36 миллиграмм C витамини, тарвузда эса тахминан 8 миллиграмм бор.

    Ёзнинг саратонида иштаҳамиз сусайиб, ёғли таомлар истеъмол қилишни у қадар истамаймиз. Истеъмол қилсак ҳам таомдан сўнг кўпроқ тарвуз ейишни хоҳлаймиз. Шу маънода қовунга нисбатан кўпроқ тарвуз сотиб оламиз. Мутахассисларнинг фикрига таяниб “Aniq. uz”нинг ёзишича, юз грамм қовунда 35 килокалория бор, шу миқдордаги тарвузда эса калория миқдори 25 килокалорияни ташкил қилади. Шунингдек, қовун тўйимлироқ: унинг таркибида клетчатка кўпроқ бўлади, у ичакнинг барқарор ишлашида муҳим ўрин тутади. Клетчатка организмни тозалайди ва холестеринни стабиллаштиради. Мутахассиснинг фикрига кўра, юз грамм қовунда 0,9 грамм, тарвузда эса тахминан 0,4 грамм клетчатка бўлади.

    Бундан ташқари, қовун таркибида C витамини кўпроқ. Юз грамм қовун таркибида тахминан 36 миллиграмм C витамини, тарвузда эса тахминан 8 миллиграмм бор. Демак, катталар учун 70-100 миллиграм бўлган аскорбин кислотага бўлган кунлик эҳтиёжни қоплаш учун атиги 200 грамм қовун истеъмол қилиш керак.

    “Тарвузда унга қизил ранг берувчи ликопин мавжуд. Ушбу антиоксидант атеросклероз ва юрак хасталиги хавфини камайтиради. Ликопин депрессия, хавотир ва ҳатто бўғимлардаги оғриқни камайтиришига оид тадқиқотлар мавжуд”, деган шифокор.

    Хулоса қилиш мумкинки, ҳар бир меванинг ўзига хос хусусияти, инсон организми учун керакли витаминлари бор. Қайси бирини танлаш эса ўзингизга боғлиқ.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates