Қозоғистонда коронавирусга қарши биринчи эмлаш амалга оширилди

    Саломатлик 1 август 2020 1674

    Tengrinews.kz сайтининг 24.kz телеканалига таяниб берган маълумотига кўра, Қозоғистонда илк бор коронавирусга қарши эмлаш ишлари Қозоғистон миллий аграр университетидаги Халқаро вакцинация марказида ўтказилаётган синовлар доирасида амалга оширилди.

    Қозоқ миллий аграр университети қошидаги Халқаро вакцинология маркази раҳбари Қайсар Табинов вакцинани ўзида синаб кўриш учун қабул қилган биринчи инсон бўлди. Унга «COVAX-19» деб номланган дори юборилди. Ушбу дори воситаси Австралияда ишлаб чиқарилган ва у айни пайтда клиник синовдан ўтказилмоқда.

    Айни пайтда мазкур мамлакатнинг ўзида ҳам COVID-19дан ҳимояланиш учун вакцина яратиш устида ишлар олиб бориляпти ва биринчи намуналар тайёр. Хабар берилишича, бу борадаги клиник синовлар тез орада бошланади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates