Қозоғистоннинг Ақтобе вилоятидаги ЙТҲда 8 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

    Бахтсиз ҳодисада вафот этганларни Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво борти орқали Ватанга олиб келиш ва дафн этиш маросимларини ўтказиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди.

    Кеча соат тахминан 17:00 ларда Қозоғистон Республикаси, Ақтобе вилояти, Алгин туманидан ўтган Республика аҳамиятига эга “Самара-Чимкент” автомобиль йўлининг 678 км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

    Ҳодисада “Toyota-Alhpard” русумли ҳамда “Volvo” русумли юк автомобили тўқнашиб кетган. Оқибатда “Toyota-Alhpard” русумли автомобилида бўлган жами 8 нафар Ўзбекистон фуқароси воқеа жойида вафот этди.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан, бахтсиз ҳодисада вафот этганларни Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво борти орқали Ватанга олиб келиш ва дафн этиш маросимларини ўтказиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилиб, керакли барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

    Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошчилигида махсус борт бугун, 4 апрель куни соат 10:25 да Қозоғистон Республикасига учиб кетди.

    Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Фавқудодда вазиятлар вазирлиги масъуллари Қозоғистонлик ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлиб, бахтсиз ҳодисани келиб чиқиш сабабларини ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates