ҚҚДУда Ҳуқуқий саводхонлик дарси ўтказилди

    Таълим 23 ноябр 2023 876

    Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида «Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги» доирасида университет профессор-ўқитувчилари ва тюторлар учун ҳуқуқий саводхонлик бўйича «Янги Ўзбекистон — ҳуқуқий саводхонлик» мавзусида семинар ўтказилди.

    Мазкур семинарда университетнинг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор С.Алаватдинов талабалар ўртасида мавзу юзасидан тушунтириш ишлари олиб борди.

    Семинарда Юридик факультети профессор-ўқитувчилари томонидан иштирокчиларга ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, янги қонун ҳужжатлари, иштирокчилар учун муҳим бўлган қонун ҳужжатларидаги моддалар ҳақида тушунча берилди.

    Семинарни ташкил этилишидан асосий мақсад «Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги» давомида ёшларимизда Конституциямиз, унинг нормалари асосида қабул қилинган қонун ҳужжатларини ўрганишга бўлган қизиқишларини янада кучайтиришдир.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates