Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароит яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 16 июнь соат 00:00 дан 7.00 гача пойтахтнинг қуйидаги кўчалари ва йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ чекланади.
Мирзо Улуғбек тумани :
"Тўра бува" масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси - Шўртепа кўчасидан, Буюк Ипак йўли - Султония кўчасигача.
Бектемир тумани :
“Хўтон”" масжиди олдидаги Бектемир шоҳ кўчаси - Ҳусайн Бойқаро кўчасидан Бектемир йўли кўчасигача.
Олмазор тумани:
“Исломобод” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси - КХАЙ– Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Нурафшон - Сағбон кўчалари чорраҳасигача.
"Ҳазрати имом" масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси – Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан, Қорасарой – Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасигача.
Шайхонтохур тумани:
“Шайх Зайниддин” масжиди олдидаги Кўкча Дарвоза – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан Кўкча Дарвоза – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача.
"Хўжа Аламбардор" масжиди олдидаги Бунёдкор - Камолон кўчалари чорраҳасидан Камолон - Устазода 2-тор кўчалари чорраҳасигача.
“Кох ота” масжиди олдидаги Себзор кўчаси – Нурафшон – Себзор кўчалари чорраҳасидан Нурафшон – Лабзак кўчалари чорраҳасигача.
Чилонзор тумани:
“Убай ибн Каъб” масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси – Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Ал Хоразмий – Катта қани чоррахасигача.
"Катта Қозиробод" масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси – Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор – Нурхон кўчалари чорраҳасигача.
“Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – Ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк кўчасидан – Сўгалли ота кўчасигача.
“Новза” масжиди олдидаги Бунёдкор-Муқумий кўчалари кесишган кўприк остидан Олий Мажлис биноси қаршисигача бўлган йўлда ҳаракат чекланади.
Учтепа тумани:
“Абдуллох ибн Маъсуд” масжиди олдидаги Лутфий кўчаси – Лутфий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Лутфий – Катта қаъни кўчалари чорраҳасигача.
"Ҳазрати Али” масжиди Назарбек-Махорат кўчалари чоррахасидан Назарбек-Замахшарий 1-тор кўчалари чорраҳасигача.
Юнусобод тумани:
“Минор” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ ва Кўргазма кўчалари чорраҳасидан КХАЙ –Ш.Рашидов кўчалари чорраҳасигача.
“Мирзо Юсуф” масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси – Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасигача.
Яккасарой тумани:
“Усмон бин Маъзун” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ – Қушбеги чорраҳасидан КХАЙ – Файзли Тошкент кўчалари чорраҳасигача.
Яшнобод тумани:
“Ислом ота” масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси – Фарғона йўли – Фитрат кўчалари чорраҳасидан Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари чорраҳасигача.
"Али ибн Абу Толиб" масжиди олдидаги Чўлпон кўчаси - Имом Бухорий - Чўлпон кўчалари чорраҳасидан, Чўлпон - Салоҳият кўчалари чорраҳасигача.
Миробод тумани:
“Қўйлиқ ота” масжиди олдидаги ТХАЙ кўчаси – Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТХАЙ ва Мунис кўчалари чорраҳасигача чекланади.
Масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
Шунингдек, 16 июнь соат 00:00 дан 10:00 га қадар пойтахтимизда барча турдаги юк транспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ (кириш-чиқиш-шаҳар ичида ҳаракатланиш) вақтинча чекланади.