Қурилиш ноқонуний олиб борилаётганлиги учун тўхтатилди

    Тошкент шаҳар Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси Юнусобод тумани Алишер Навоий кўчаси 2а-уй манзилида жойлашган қурилиш объекти бўйича ўрганиш олиб борди ва натижаларини эълон қилди.

    Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 14 майдаги “ТОШКЕНТ ЎРДАСИ” масъулияти чекланган жамиятига Анҳор канали бўйидаги ўзларига тегишли ҳудудда жойлашган қаҳвахона биносини канал муҳофаза ҳудудини сақлаган ҳолда қайта қуриш учун 406-сонли қарори қабул қилинган.

    Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш Бош бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган 2014 йил 4 июлдаги архитектура-режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилган ҳамда Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасининг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органи томонидан 2021 йил 5 августда хулоса асосида лойиҳа ҳужжатлари келишилган.

    Қурилиш обектида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарорига мувофиқ “Қурилиш – монтаж ишларини бошлаш учун обектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти”га асосан назорат инспекциясидан рўйхатдан ўтмасдан қурилиш-монтаж ишлари бошлаб юборилганлиги боис “ТОШКЕНТ ЎРДАСИ” МЧЖнинг маъсул шахсига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 99-моддаси билан 2022 йилда маъмурий жавобгарликка тортилган.

    Шунингдек, жорий йилда объект такроран жойига чиқиб ўрганилганда ҳам қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмасдан қурилиш ишларини олиб бораётган МЧЖ мансабдор шахсига нисбатан ноқонуний қурилиш ишларини зудлик билан тўхтатиш бўйича огоҳлантирилган ва қурилиш ишларига масъул шахсларга тушунтириш ишлари олиб борилган.

    Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 99-моддасига кўра масъулларни қайта маъмурий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилаётганлигини ҳамда объектда қурилиш ишлари тўхтатилганини маълум қиламиз.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates