Қурилиш соҳаси ходимлари куни нишонланди

    Долзарб 10 август 2024 151

    Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан август ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни сифатида нишонланади.

    Шу муносабат билан бугун тантанали тадбир ташкил этилди. Унда давлат раҳбарининг қурувчиларга табригини Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов ўқиб эшиттирди.

    Қутловда сўнгги йилларда юртимиз улкан қурилиш ва бунёдкорлик маконига, қурилиш соҳаси мамлакатимиз иқтисодиётининг таянч тармоқларидан бирига айлангани алоҳида қайд этилган. Соҳанинг ялпи ички маҳсулотимиздаги улуши 6 фоиздан кўпроқни ташкил этаётгани бунинг яққол тасдиғидир. Охирги етти ярим йилда 26 миллион квадрат метрлик қарийб 10 мингта уй-жой барпо этилди. Жорий йилда 52 та ҳудудда “Янги Ўзбекистон” массивлари бунёд этилмоқда. “Янги Тошкент” ва Олимпия шаҳарчаси каби мега объектларда ҳам бунёдкорлик ишлари юқори суръатлар билан олиб борилмоқда.

    Шу билан бирга, соҳа олдида катта вазифалар тургани таъкидланди. Уларни адо этишда катта билим ва тажрибага эга бўлган ишчи ва қурувчи, меъмор ва муҳандислар, олим ва мутахассислар янада жонбозлик кўрсатиб, қурилиш соҳаси равнақини янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирилди.


    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates