Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги: бошқарув сервис компаниялари 24 соат халқ хизматида!

    Республикамизга совуқ ҳаво массалари кириб келиши муносабати билан кўп квартирали уйлар ҳудудида бошқарув сервис компаниялари томонидан 24/7 иш тартибидаги фаолият ташкил қилинди.

    Совуқ об-ҳаво шароитида тизим фаолиятини самарали ташкил этиш, талофатларни тезкорлик билан бартараф этиш ва турли салбий вазиятларнинг олдини олиш мақсадида барча ҳудудларда тезкор ишчи гуруҳлар шакллантирилди.

    Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда ҳокимликлар вакилларидан иборат навбатчилик гуруҳлари ташкил этилиб, аҳоли кайфиятига таъсир кўрсатувчи омилларни тезкор олдини олиш ҳамда улар томонидан билдирилаётган муаммоларни жойида бартараф этиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилди.

    Қишнинг совуқ мавсуми айниқса, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кузатилмоқда. Шу боис фавқулодда ҳолатларни олдини олиш, вазиятдан беталофат чиқиш ҳамда аҳолига қулай шароит яратиш мақсадида ҳозиргача кўп квартирали уйларнинг 48 457 та кириш йўлаклари қордан тозаланди, шунингдек, жами 92 541 кв/м майдонга қум-туз аралашмаси сепилди.

    Кўп квартирали уйларнинг туташ ҳудудида қор ёғиши натижаси цинган манзарали ва мевали дарахтларнинг 347 таси тартибга келтирилди.

    Ушбу ишларни амалга оширишда бошқарув органларининг 3 мингга яқин ишчи ходимлари, 300 дан ортиқ техникалар жалб қилинди.

    Барча бошқарув ташкилотлари ушбу синовли кунларни беталофат ўтказиш учун зарур бўлган моддий техника базасига эга.

    "Азиз юртдошлар!

    Сизга шуни маълум қиламизки, республикада мавжуд 800 дан ортиқ бошқарув ташкилотларининг авария-диспетчерлик хизматлари туну кун фаолият юритмоқда.

    Кўп қаватли уйларда фавқулодда ҳолатлар юзага келса, дарҳол сизга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компаниясига боғланишингизни сўраймиз.

    Зеро, сизнинг қулайлигингиз, хавфсиз ҳаётингиз учун 10 мингдан зиёд ходимлар меҳнат қилмоқда" дейилади хабарда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates