Қурилишдаги камчиликлар сабаб Тошкент давлат аграр университети ётоқхонаси қурилиши тўхтатилди

    Камчиликлар юзасидан буюртмачига 5та кўрсатма, лойиҳа ташкилотига 4та кўрсатма ва пудрат ташкилотига 5та кўрсатма тақдим этилган. Ташкилотларга уч маротаба жарима тайинланган. Аммо иш давом этаверган.

    Тошкент давлат аграр университети ҳудудида қурилаётган янги ётоқхона биносининг қурилиши тўхтатилди, дея хабар бермоқда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    Қибрай туманидаги ОТМда янги 400 ўринли талабалар турар жой биносини қуриш давомида бинонинг ички пардозлаш ишларида санузел хоналарнинг девор ва пол юзаларида кафел қопламасини қоплаш, каридор ва хоналарнинг девор юзаларида бўйёқ ишларига тайёргарлик, ҳамда бинонинг ташқи мухандис тармоқларини тортиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилаётганди. Тошкент вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалигини назорат қилиш ҳудудий инспекцияси "New Brand House" қурилиш компанияси ишида қоидабузарликларни аниқлади.

    Хусусан, Бўлим бош инспектори Исмоил Ҳамидовнинг сўзларига кўра, деворларга гипсокартон плиталарини ёпиштириш жараёнида каркас учун металл профиллар ўрнига оддий гипс ишлатилган.

    Хоналардаги кириш эшикларининг сарбастлари лойиҳаларга зид равишда бажарилган ва том ёпиш ишларида умуман лойиҳага амал қилинмаган. Бу объектда техник ва ички назорат ишламаганлигини кўрсатади, дея хабар беради инспекция.

    Бундан ташқари, объектда бинонинг ички пардозлаш ишларида ишчи лойиҳада девор юзаларини пардозлашда сувоқ ишлари, шпаклёвка ва бўёқлаш ишлари кўрсатилган, амалда эса лойига зид равишда гипсакартон қопламаларнинг остки қисмида айрим жойларида ротбанг қоришмаси қўйилиб сифатсиз қилиб бажарилган.

    Бинодаги ички электромонтаж ишлари лойиҳада мис симлардан бажарилиши ўрнига амалда алюмин симлардан монтаж қилинган.

    Қурилиш вазирлигининг хабар беришича, пудратчига қоидабузарликлар бўйича 14 маротаба ёзма кўрсатмалар берилган. Бунда объектда қурилиш жараёнида аниқланган камчиликлар юзасидан буюртмачи ташкилотига 5та кўрсатма, лойиҳа ташкилотига 4та кўрсатма ва пудрат ташкилотига 5та кўрсатма тақдим этилган. Шунингдек, ташкилотларга уч маротаба жарима тайинланган. Аммо иш давом этган, дейилади хабарда. Бинода қайта техник текширув ўтказилгунга қадар қурилиш ишлари тўхтатилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates