Видеодаги ҳолат қачон ва қаерда бўлгани номаълум — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

    Ижтимоий тармоқларда сифатсиз арматура билан боғлиқ тарқалган видеолар юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.

    Таъкидланишича, видеодаги ҳолат қачон ва қаерда бўлгани номаълум.

    Агар ушбу ҳолатнинг қайсидир қурилиш объектида содир бўлгани ёки унинг ишлаб чиқарувчиси ҳақида асосли маълумот бўлса, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси тегишли чора кўриб, вазият ҳақида ахборот беришга тайёр.

    Шу ўринда қурилиш объектларига олиб келинаётган материаллар инспекциянинг махсус лабораторияси текширувидан ўтказилиши, ишлаб чиқариш жараёнида ҳам лаборатория таҳлиллари тегишли ташкилотлар томонидан амалга оширилишини таъкидлаш ўринли. Бугунги кунда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси лабораторияларида 78 тадан 108 тагача турдаги қурилиш материалларининг сифат кўрсаткичи синовдан ўтказилмоқда.

    Маълумот учун, 2023 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида қурилиш обектларида қурилиш материлларининг юқорида айтиллган барча кўрсаткичлари бўйича намуналар танлаб олиниб, синов лаборатория текширувидан ўтказилган.

    Хусусан, 28,8 мингдан зиёд синов баённомалари расмийлаштирилган ҳамда 28,01 мингтасида ижобий натижаларга эришилган, қолган 700 дан зиёд ҳолат юзасидан салбий баённомалар расмийлаштирилиб, ҳудудий инспекциялар томонидан шаҳарсозлик субектларига нисбатан маъмурий жарималар, тақдимномалар ҳамда ушбу обектда қўлланилган сифациз маҳсулотларни обектларда буздириш ва тўхтатиш ишлари амалга оширилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates