Самарқандда котлован кавлаш оқибатида уй қулагани бўйича хабарлар ёлғон бўлиб чиқди

    Ижтимоий тармоқларда "Самарқандда котлован кавлаб, қўшнисининг уйини қулатди" сарлавҳаси остида тарқалган хабарлар ҳақиқатга яқин эмас.

    Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги маълум қилди.

    Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги Бош бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор ўрганиш ишлари давомида вилоятнинг бирорта ҳудудида уй-жой қулаши билан боғлиқ ҳодиса рўй бермаганлиги аниқланди.

    Маълумотларга кўра, ижтимоий тармоқларда тарқатилган материалда ҳолатнинг айнан Самарқанд вилоятида содир бўлганини изоҳловчи бирор маълумот келтирилмаган.

    Шунингдек, диққат билан тингланса, тасвир ортида инсонларнинг чет тилида сўзлашаётганини ҳам эшитиш мумкин.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates