Семинарни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Озода Жўраева ҳамда Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари Эркин Камолов кириш сўзи билан очиб берди.
Семинар давомида вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи Акбар Ниёзов “Навоий вилоятида уй-жой коммунал хўжалиги соҳаси ва энергия тежамкорлиги бўйича кўп қаватли уйларда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар” мавзусида, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Навоий ҳудудий филиали директори Бобир Исломов “Электр таъминоти тизимида энергия тежамкорлиги бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар”, “Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиали директори Маҳмуд Нормаматов “Газ таъминоти тизимида энергия тежамкорлиги бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар” каби мавзуларда маърузалар қилишди.
Семинарнинг амалий қисмида иштирокчиларни объектларда амалга оширилган ишлар билан яқиндан таништирилди.
Уй-жой ва коммунал йўналишидаги илк локация Навоий шаҳри “Ватан” МФЙ бўлиб, тадбир қатнашчилари ҳудудда аҳолига яратилган шарт-шароитлар ҳамда энергия тежамкорлик бўйича кўп қаватли уйларда амалга оширилган ишлар билан танишишди. Шунингдек, мазкур маҳалла, шаҳарнинг Алишер Навоий номли кўчаси ҳамда “Гулзор” турар жойлар комплекси мисолида Навоий шаҳридаги бошқарув сервис компаниялари фаолияти ва барпо этилган замонавий ижтимоий уй-жойлар ўрганилди.
Республика семинари иштирокчилари табиий газ таъминоти йўналишида “Hududgaz Navoiy” газ таъминоти филиалининг Марказий диспетчерлик хизматидаги платформада, АСКУГ тизимда мавжуд имкониятларни ва автоматик бошқарув тизими билан танишиш учун “Hududgaz Navoiy” филиалига, “Zarafshan golden group” MChJ нинг Навоий шаҳар кичик саноат зонаси ҳудудидаги қозонхона объектига, қолаверса аҳоли хонадонларига ўрнатилган энерготежамкор газ ёндиргилари ҳолатини ўрганиш мақсадида Навоий шаҳри “Ҳаёт” маҳалласида бўлишди.