Қувада янги ДХМ маркази халқ ихтиёрига топширилди

    Мамлакатимизда 26 август 2021 1085

    Мустақиллигимизнинг 30 йиллик шодиёналари давомида қуваликларга бутунлай янгидан барпо этилган замонавий кўринишга эга давлат хизматлари маркази фойдаланишга топширилди.

    Ушбу давлат хизматлари маркази биноси замон талаблари ва халқаро меъёрларга мос ҳолда бунёд этилган. Фуқаронинг навбатга туриш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида кутиш залига алоҳида эътибор билан ёндашилган. Электрон навбат, инфокиоск ташкил этилган. Ташриф буюрувчи ҳар бир мижоз инфоленд орқали кўрсатиладиган барча хизматлар ҳақида тўлиқ ахборот олади. Марказда бир кунда 500 нафардан ортиқ фуқароларга хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд. Ўзига хос дизайндаги замонавий жиҳозланган залда 3 та мониторда 150 дан ортиқ давлат хизматлари юзасидан маълумотлар марказга келувчи фуқаролар учун мунтазам тақдим этиб борилади.

    Фарғона вилоят ҳокимлиги, Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси, Қува туман ҳокимлиги ҳамда мутасадди ташкилотлар биргаликда тантанали равишда янги қуриб битказилган давлат хизматлари марказини туман аҳли ихтиёрига топширдилар. Тантанали очилиш маросимида расмийлар билан биргаликда нуронийлар, маҳалла фаоллари, ибратли ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Қува тумани Фарғона вилоятида аҳоли энг зич жойлашган туман саналади. Ҳудуд 1939 йилда ташкил этилган бўлиб, у ерда 264 минг аҳоли истиқомат қилади. Айни кунларда туманда 1 746 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатади. 2021 йилнинг 6 ойи давомида эса 278 дан ортиқ янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди. Бу ҳолат туманда жорий йил шу даврида 560 га яқин янги иш ўринларини яратиш имкониятини берди, деб хабар беради ДХА Фарғона вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates