Қувурлар музламаслиги учун сувни мунтазам очиб қўйиш шарт эмас!

    Биласизми? 24 ноябр 2020 3613

    Ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши оқибатида қувурларда сув музлаб қолиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун эса сувни мунтазам очиб қўйиш шарт эмас.

    Агар хонадонингиздаги қувурларда сув музлаб қолган бўлса, уни эритиш учун мутахассислар хизматидан фойдаланиш ёки уй шароитида уни ўзингиз бартараф этишингиз мумкин.

    Сув қувурлари нима учун музлайди?

    Сув қувурларининг музлашига қуйидаги сабаблар таъсир ўтказиши мумкин:

    • агар қувур белгиланган чуқурлик (ҳудудларга қараб 70 смдан 1 метргача) да кўмилмаган бўлса.
    • қувурлар иссиқлик изоляцияси қилинмаган бўлса ёки иссиқлик изоляциясининг зичлиги бузилса;

    Кўпинча совуқ ҳаво қувурларнинг металл ва пластмасса элементларига, бўғимларига, шунингдек, қувурларнинг юза қисмига таъсир ўтказади.

    Бундай табиий ҳодиса кўламини оддий кўз билан кўриш ёки махсус жиҳозларсиз аниқлаш мумкин:

    • қувурни оҳиста тақиллатинг – муз бор жойда товуш жаранглаб чиқмайди;
    • кўпинча сув қувурлар бир-бирига уланган жойларда музлайди. Шунинг учун аввало шундай тармоқларни аниқлаб олинг ва муз мавжудлигини текширинг;
    • қувур юзасида бўлган жойларда кучли елвизак бор-йўқлигини текширинг. Совуқ шамол бир неча соат ичида суст оқимни музлатиб қўйиши мумкин.

    Музлаган қувурларни уй шароитида эритиш учун тавсиялар:

    • Илиқ сувдан фойдаланинг. Ушбу усул сувнинг турғунлик зонаси аниқ белгиланган ва у кичик бўлган ҳолларда танланади. Қувурнинг очиқ музлаган жойини латта ёки бирор мато билан ўраб, устига илиқ иссиқ сув қуйинг ва сув ҳароратини секин-аста ошириб боринг. Кранни очинг – бу музнинг эришини тезлаштиради. Намланган латталар эса иссиқликни бир муддат ушлаб туради, пластмасса ёки металл қувурлар ичидаги музни эритишга имкон беради.
    • Фендан фойдаланинг. Илиқ ҳаво оқимини яратадиган ҳар қандай қурилмадан фойдаланиш мумкин. Ушбу усул қувурларда музлаган кичик майдонларни иситиш учун хизмат қилади.
    • Аммо ушбу усул пластик қоплама ҳаддан ташқари қизиб кетиши ва эришига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис фендан фойдаланганда техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинг.
    • Агар чаноқ (раковина) ёки унитаз яқинидаги қувур музлаган бўлса, унга қайнатилган туз қоришмасини (10 литр сув учун 1 кг. туз) қуйинг.

    Унутманг, ушбу усуллар қувурларда сув музлаб қолишининг енгил даражасига мўлжалланган. Талофатли ҳолатларда фақат мутахассис хизматидан фойдаланиш лозим. Бунинг учун «Ўзсувтаъминот» АЖнинг ҳудудий сув таъминоти корхоналари диспетчерлик хизматига мурожаат қилишингиз мумкин:

    «Андижон сув таъминоти» МЧЖ - 74 223-04-05

    «Бухоро сув таъминоти» МЧЖ - 65 221-17-27, 65 228-04-62

    «Фарғона сув таъминоти» МЧЖ - 73 241-65-20

    «Жиззах сув таъминоти» МЧЖ - 72 226-03-25

    «Наманган сув таъминоти» МЧЖ - 69 227-93-60

    «Навоий сув таъминоти» МЧЖ - 79 223-61-41

    «Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖ - 75 224-07-30

    «Қорақалпоқ сув таъминоти» МЧЖ - 61 226-51-67

    «Самарқанд сув таъминоти» МЧЖ - 66 233-18-21

    «Сирдарё сув таъминоти» МЧЖ - 67 227-83-07

    «Сурхондарё сув таъминоти» МЧЖ - 97 696-55-77

    «Тошкент сув таъминоти» МЧЖ - 71 202-14-15, 70 956-16-78

    «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ - 1054

    «Хоразм сув таъминоти» МЧЖ - 62 224-75-35, 62 224-75-33

    «Мусаффо оби ҳаёт» МЧЖ - 78 129-03-33, 95 194-38-60

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates