Қуёш ўзидан инфрақизил ва ультрабинафша нурлар таратади. Қуёшга тик қараганда шу иккала нур ҳам кўз тўр пардасига тушади. Бундан ташқари, тўр пардада жуда таъсирчан ҳужайралар мавжуд бўлиб, улар кўз ўткирлигининг энг юқори нуқтаси ҳисобланади. Қуёш нурлари таъсирида эса бу ҳужайралар зарарланиши мумкин.
Шифокорларнинг таъкидлашича, қуёш нурларидан ҳимоя қилувчи қора кўзойнак тақиш кўзга зарар етишидан асрайди.









