Радар ўрнатиш жойлари сотувидан давлат бюджетига қарийб 87 миллиард сўм тушди

    Молия 16 сентябр 2021 2466

    Бу ҳақда Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев ўзининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифасида маълум қилди.

    — Радар ва камералар ўрнатиш жойларини аукцион асосида сотиш амалиётига ўтилмоқда. Бу ижобий натижа бераётганлигини кузатмоқдамиз, — дея ёзади Расул Кешербоев. — Масалан, яқинда Тошкент шаҳрининг Ҳ.Олимжон-А.Қодирий чорраҳасида жойлашган Радар ва камералар ўрнатиш жойи 3,5 млрд.сўмга сотилган эди. Жойларнинг юқори нархларда сотилаётгани яхши, албатта. Бироқ бундан тушган пуллар қаерга кетаяпти, деган савол кўпчиликка қизиқ бўлса керак. Яқинда шу масалада Молия вазирлигига сўров билан чиққандик.

    Унинг айтишича, тушган маблағлар қайсидир ташкилотнинг чўнтак жамғармасига эмас, тўлиқ республика бюджетига йўналтирилмоқда экан.

    Шу кунгача худди шу йўналишда электрон аукцион савдоларида ғолиб бўлган 11 та тадбиркорлик субъектларидан жами 86,700 млн. сўм (салкам 87 млрд) миқдоридаги маблағлар Давлат бюджетига келиб тушибди.

    Мана буни бюджетга қўшимча манба деса, бўлади.

    Очиқлик нафақат қонунийлик учун, балки давлат бюджетини тўдириш учун ҳам самарали йўл эканини кўрсатмоқда, дея ўз фикрини якунлайди депутат.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates