Рамазон ҳайити намози ўқилиши муносабати билан пойтахтимизда махсус автобус йўналишлари ташкил этилади

    Махсус автобуслар соат 04:00 дан 07:00 га қадар фуқароларнинг масжидларга келиб кетишлари учун хизмат кўрсатади.

    Тошкент шаҳрида жойлашган масжидларга Рамазон Ҳайити намозини ўқиш учун ташриф буюрувчи фуқароларга қулайлик яратиш, йўлларда пайдо бўладиган тирбандликларни олдини олиш ҳамда Рамазон Ҳайит байрамида сифатли, хавфсиз жамоат транспорти хизматини кўрсатиш мақсадида, махсус автобус йўналишлари ташкил этилмоқда. Бу ҳақида Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.

    Махсус автобус йўналишлари соат 04:00 дан 07:00 га қадар ҳаракатланган ҳолда фуқароларнинг масжидларга келиб кетишлари учун хизмат кўрсатади.

    Шунингдек, Ҳайит куни метро поездлари ҳаракати ҳар кунгидан 1 соат олдин — соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates