Рефинитив компанияси ЎзРВБ инфратузилмасини рақамлаштиришда кўмаклашади

    “Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси” АЖ (ЎзРВБ) Бош директори Рашид Усманов “Refinitiv” компанияси вакили Айгюн Музаффарли билан Ўзбекистон молия бозорларини ривожлантириш соҳасидаги стратегик ҳамкорлик доирасида учрашув ўтказди.

    “Лондон фонд биржаси” гуруҳи таркибидаги “Refinitiv” компанияси молиявий бозорлар ва инфратузилма маълумотларини етказиб берувчи дунёдаги энг йирик ташкилотлардан бири ҳисобланади.

    Компания даромади 6,25 миллиард долларни ташкил этиб, 190 мамлакатда 40 000 дан ортиқ мижоз ва 400 000 фойдаланувчига эга. Компания мижозларга инвестиция, савдо ва рисклар бўйича қарор қабул қилиш имконини берувчи маълумотлар, инсайтлар ва технологияларни тақдим этади.

    ЎзРВБда бўлиб ўтган учрашув Ўзбекистон молия бозорларини ривожлантириш соҳасида ЎзРВБ ва “Refinitiv” компанияси ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, шу жумладан биржа маълумотларини тақдим қилиш механизмларини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

    Таъкидлаш жоизки, 2020 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси биржа фаолияти тарихида илк бор “Refinitiv” компаниясининг “Eikon” ахборот-таҳлилий платформасида ЎзРВБ бозорлари ва фаолияти тўғрисида автоматик янгиланадиган маълумотлар доимий равишда жойлаштириб келинмоқда.

    Бугунги кунда ЎзРВБ қулай инвестиция муҳитини яратиш жараёнида миллий ва хорижий инвесторларни жалб қилиш учун капитал бозори инфратузилмасининг муҳим бўғини ҳисобланиб, кенг кўламли биржа инструментлари хизматларини таклиф этади.

    Учрашув давомида Айгюн Музаффарли “Refinitiv” компаниясининг технологик ечимларидан фойдаланиш орқали ЎзРВБда инфратузилмани рақамлаштириш ва биржа хизматларини ривожлантириш имкониятлари тўғрисида тўхталиб ўтди.

    Шунингдек, томонлар ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари, жумладан, маълумотларни тарқатиш ва таҳлил қилиш, технологик ечимларни ишлаб чиқиш, ахборот маҳсулотларини кенгайтириш соҳасида тажриба алмашиш, шунингдек, ЎзРВБ биржа бозорларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликнинг кейинги босқичларини муҳокама қилди.

    ЎзРВБ — республиканинг энг йирик ва кўп функцияли биржа платформаси, савдо майдонлари, ҳисоб-китоб ва клиринг тизими ҳамда депозитарийни ўз ичига олган ноёб интеграциялашган тизим бўлиб, валюта, пул ва муддатли бозорларда, шунингдек, давлат қимматли қоғозлари бозорида биржа савдолари ташкилотчиси ҳисобланади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates