баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз
  • 12210.60 сўм
  • 136.28 сўм
  • 10315.62 сўм

Регбичиларимиз чорак финалга чиқди

Спорт 13 сентябр 2020 156

Кеча Россия Федерациясининг Уфа шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасида регби бўйича халқаро турнирга старт берилди.

Фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган мусобақада мамлакатимиз шарафини “Университет” жамоаси ҳимоя қилмоқда.

Мусобақанинг биринчи кунида ҳамюртларимиз учта учрашув ўтказишди. Дастлабки ўйин Белоруснинг “Ҳурагва” жамоасига қарши бўлиб ўтди. Ушбу ўйинда регбичиларимиз рақиб жамоасини 29-7 ҳисобида мағлуб этишди.

Иккинчи ўйин жуда тажрибали Екатеринбургнинг “Рат” жамоасига қарши бўлиб ўтди, бу учрашувда ҳам регбичиларимиз рақибдан кучлироқ эканликларини исботлаб, 19-12 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Турнир мезбонларига қарши учинчи ўйинда гуруҳ ғолиби аниқланди. Ҳамюртларимиз бу ўйинда Бошқирдистоннинг “Уфа” жамоаси билан куч синашиб, якунда мағлубият аламини тотиб кўришди.

Шундай қилиб, мусобақанинг биринчи кунидан сўнг “А” гуруҳида 2-ўринни эгаллаган ҳамюртларимиз чорак финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Бугун, 13 сентябр куни “Университет” жамоаси “С” гуруҳининг ғолибига қарши ярим финалга чиқиш учун майдонга тушади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

No date selected
September 2020
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
Use cursor keys to navigate calendar dates