Республика бўйича профилактика ишлари олиб борилади

    Долзарб 10 апрел 2021 935

    Жорий йил 12-16 апрель кунлари соат 01:00 дан 06:00 гача рақамли теледастурларни шакллантириш қурилмаларида ва узатгичларда профилактика ўтказилиши режалаштирилган.

    Шу вақтда Тошкент шаҳрида ва республика бўйича рақамли теледастурларни тарқатиш вақтинча тўхтатилади. Бунда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг теледастурларини тарқатиш тўхтатилмайди, лекин айрим сифат пасайиши ҳолатлари кузатилиши мумкин.

    Маҳаллий, нодавлат ва «Uzdigital TV» МЧЖнинг тижорат телеканалларини узатадиган рақамли телеузатгичларда жадвал асосида профилактика ишлари ўтказилиши режалаштирилган.

    Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси аҳолисига телевидение дастурларини узлуксиз ва сифатли тарқатилишини таъминлаш мақсадида «Радиоалоқа, радиоэшиттиришлар ва телевидение маркази» ДУКнинг техник воситаларини йиллик режаларда белгиланган муддатларда ўчириб, профилактика ишлари амалга оширилади.

    Тўхталишлар кузатилган вақтда абонент ускунаси (тюнер ва телевизор) созламаларини ўзгартириш тавсия этилмайди, деб огоҳлантиради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates