Республика бўйлаб 2 029 та мактабга замонавий компьютер синфлари етказила бошланди

    Таълим 19 май 2022 3308

    Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 10 сентябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида умумтаълим мактабларини замонавий компьютер синфлари билан жиҳозлаш топшириғи берилган эди. 

    Мазкур топшириққа мувофиқ Республика бўйича 2029 та мактабларни замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш вазифаси белгиланди.

    Бугунги кунда Халқ таълими вазирлиги томонидан республика бюджетидан 1 014 та замонавий компьютер синфлари харид қилинди ва вилоятлардаги умумтаълим мактабларига компьютер техникалари ортилган карвонда босқичма-босқич етказиб берилмоқда.

    Қайд этиш ўринлики, ушбу компьютерларга дастурлашга оид замонавий дастурий тизимлар, вазирлик томонидан ишлаб чиқилган таълим ресурслари Maktab.uz, Kitob.uz, Edukids, Smartland каби электрон таълим платформалари ўрнатилмоқда.

    Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан маҳаллий бюджет ҳисобидан 1 015 та умумтаълим мактабларига компьютер синфларини етказилиши белгиланган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates