Республика миқёсида автотранспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида республика бўйлаб "Тоза ҳаво" ойлигининг биринчи босқичи бошланди.

    "Тоза ҳаво" ойлиги "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида" ҳамда "Экологик назорат тўғрисида"ги қонунлар ижросини таъминлаш мақсадида 2 босқичда ўтказилади. Биринчи босқич 10 апрелдан 10 майгача, иккинчи босқич 10 августдан 10 сентябргача (Тошкент шаҳрида 10 сентябр — 10 октябр) давом этади.

    Тадбир давомида республикамизнинг барча ҳудудларидаги йўл-патруль масканларида, вилоят, туман (шаҳар)ларнинг марказий кўчаларида бензин, дизель, табиий сиқилган ва суюлтирилган газда ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларининг атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли газлар миқдори махсус асбоб-ускуналар орқали кўрикдан ўтказилади. Экологик носоз деб топилган транспорт воситалари ҳайдовчиларига тегишли чоралар кўрилиб, носозлик бартараф этилмагунча транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланади.

    Маълумот учун, "Тоза ҳаво" ойлиги техника воситаларидан атмосфера ҳавосига меъёридан ортиқ зарарли ташламалар чиқарилишига йўл қўймаслик мақсадида доимий тарзда ўтказиб келинмоқда. Хусусан, ўтган 2023 йилда 318 556 та автотранспорт воситаси экологик назоратдан ўтказилган ва атмосферага жами 209 232 тонна ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг олди олинган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates