Республикада тўлақонли фаолиятини тиклаган мактаблар сони 7 620 тага етди

    Таълим 28 сентябр 2020 8146

    Маълумки, жорий пандемия шароитида 2020-2021 ўқув йилидан мактаблар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйила бошлади.

    Мактабларнинг очилиши тўғрисидаги қарорлар ҳар бир мактаб бўйича индивидуал тарзда санитария-эпидемиологик вазият инобатга олинган ҳолда Маҳаллий Кенгаш депутатлари рухсатидан сўнг қабул қилинмоқда.

    Хусусан 7 сентябрь куни мамлакатимизда 431 та (4,3%) мактаб фаолиятини бошлаган бўлса, 14 сентябрдан 2 560 та (25,6%), 21 сентябрда 4 379 та (43,9%) мактаб фаолиятини тиклади.

    28 сентябрь куни фаолиятини тиклаган мактаблар сони 76,3 фоизга етди. Бугун ўз фаолиятини тўлақонли равишда олиб бораётган мактаблар сони 7 620 тани ташкил қилди.

    Эслатиб ўтамиз, мактаб фаолияти тикланмаган ўқувчиларнинг таълим олиши «Онлайн-мактаб» лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали таъминланмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates