Рио-де-Жанейрода маҳаллий жиноий тўдаларга қарши кураш пайтида 119 киши ҳалок бўлди

    Рио-де-Жанейрода маҳаллий жиноий тўдаларга қарши кураш пайтида 119 киши ҳалок бўлди. Шаҳар омбудсмани идораси 132 киши ҳалок бўлганини хабар қилди.

    CNN Brazilнинг хабарига кўра, Бразилия хавфсизлик кучлари операциянинг иккинчи кунида 58 киши ҳалок бўлганини хабар қилишди. Қурбонлардан 61 нафарининг жасади ўрмонда топилган. Бундан ташқари, 10 нафар вояга етмаганлар ҳибсга олинган ва 118 та қурол мусодара қилинган.

    Рио-де-Жанейро фавелаларида гиёҳванд моддалар картелларига қарши полиция операцияси 28 октябрда бошланган. 2500 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходими, зирҳли транспорт воситалари ва вертолётлар ҳам сафарбар қилинган. Жиноий тўда аъзолари ўт очишга жавобан ўқ узишди ва дронлардан ҳам фойдаланишди.

    Рио-де-Жанейро губернатори Клаудио Кастро шаҳар уруш ҳолатида эканлигини эълон қилди. Мактаблар ва жамоат транспорти тўхтатилди, деб хабар берди kommersant.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates