Риштонда тез орада электромопедлар ишлаб чиқарилади

    Саноат 19 апрел 2021 2114

    Энергия тежамкор, хавфсиз ва экологияга зарар етказмайдиган транспорт воситаларига талаб ортмоқда.

    Айни кунларда Фарғона йўлларида ихчам, кўркам электромопедларни учратасиз. Бошқаришга қулай мазкур уловнинг эҳтиёт қисмлари Хитойдан келтирилиб, Риштондаги “Start-Max” масъулияти чекланган жамиятида фойдаланиш учун тайёр ҳолга келтирилмоқда.

    Мини, классик, хай-тек каби тўққиз хилдаги электромопеднинг бугун Фарғона вилояти бўйича бозори чаққон. 30 чоғли ишчининг қўли-қўлига тегмайди. Ҳозиргача ана шундай электромопедларнинг 300 га яқини савдога чиқарилган.

    – Риштонда кулолчилик ривожланган. Деярли ҳар бир оиланинг кулолчилик буюмларини савдо дўконларига сифатли ва тез етказиб беришда мана бундай электромопедларга эҳтиёжи бор, – дейди корхона раҳбари Саидаҳмад Акбаров. – Қулайлиги шундаки, 3 минг сўмлик электр токи билан 70-80 км масофани босиб ўтиш мумкин. Икки кишига мўлжалланган электромопедлар люк, вентилятор, магнитофон билан жиҳозланган бўлиб, ҳайдовчига енгиллик яратади. Нархи аккумуляторининг сонига қараб 12 миллиондан 20 миллионгача бориши мумкин.

    – Электромопедларнинг ишлаб чиқарилиши нафақат эҳтиёжмандлар, балки маҳалламиздаги ишсизлар учун ҳам жуда ажойиб имконият бўлди, – дейди “Тўда” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Қамбарали Мелибоев. – Ҳозирда шу иш билан 30 нафар фуқаромиз банд. Тадбиркорга ҳозир жой масаласи муаммо бўлиб турибди. Агар шу муаммо ҳал этилса, Саидаҳмад Акбаров яна 100 та ишчи ўрни яратиш ниятида. Кейинчалик корхонада электромопедлар нафақат йиғилади, балки ишлаб чиқариш ҳам кўзда тутилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates